Бош саҳифа / Сиёсат / Фахрий фуқаролик шарафи

Фахрий фуқаролик шарафи

Мен матбуот нашрларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги “Фахрий фуқаро” мақомини бериш тартиби тўғрисидаги қарори ва шу мақом Низомини алоҳида эътибор, қизиқиш билан ўқиб чиқдим.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йилнинг 1 августидаги 5495-сонли фармонини ижро этиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарор бўйича бериладиган фахрий фуқаро мақоми иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритган, шунингдек, мамлакатимизда хайрия фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларига берилади.

Фахрий фуқаро мақоми мамлакат Президенти, давлат хўжалик бошқаруви органлари ташаббуси билан берилади, таклиф Президент ташаббуси билан илгари сурилган бўлса, Олий Мажлис Сенати, давлат ва хўжалик органлари томонидан бўлса, бу ҳақдаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан қабул қилинади.

Фахрий фуқаро мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома тегишли тартибда Олий Мажлис Сенати Раиси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан имзоланиб, топширилади.

Фахрий фуқаро мақоми хорижликларнинг мамлакатимизда амалга ошираётган эзгу ишлари учун миннатдорчилик белгисидир. Бу мақом Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун асос ҳисобланмайди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда юқорида тилга олинган соҳаларни ривожлантиришга, Ўзбекистон иқтисодий қудрати ва обрў-эътиборини оширишга, Ўзбекистон халқининг бебаҳо маънавий-маданий меросини сақлаш ва кўпайтиришга катта шахсий ҳисса қўшган, инвестициялар киритган кишилар кўп. Мулкдорлар, археологлар, санъаткорлар шулар жумласидандир. Уларга визани бепул олиш билан боғлиқ бир қатор имтиёзларга эга фахрий фуқаро мақомини бериш жуда муҳимдир. Ўйлайманки, Вазирлар Маҳкамасининг бу қарори мамлакатимизга хорижликларнинг қизиқишини оширишга, уларни кўпроқ жалб этишга, пировардида, юртимиз халқ хўжалигини тараққий топтириш, хал қимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Орзуқул СОАТОВ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Эл-юрт
ҳурмати” ордени соҳиби, I-даражали Меҳнат фахрийси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, шукроналик ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE