Бош саҳифа / Жамият / Фахрийни йўқлаб келишди

Фахрийни йўқлаб келишди

Ўзбекистон Миллий гвардияси Сурхондарё вилоят бўлинмаси 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни олдидан ҳудуддаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонида бўлиб, улар билан дилдан суҳбат қурмоқда. Жанг майдонлардаги жасоратлар ёдга олиниб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.

Вилоятда 70 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси фаровон ҳаёт кечирмоқда.

Термиз шаҳрида яшаётган Шерали бобо Ҳайдаров ана шундай дуогўйлардан. Бу йил табаррук 93 ёшни қарши олган отахон 18 ёшида урушга кетган. Дастлаб Бухоро шаҳрида ҳарбий тайёргарликдан ўтган Ш. Ҳайдаров Запорожье шаҳрида жанг майдонига кирган. Киев шаҳрида бўлган жанглардан бирида оғир яраланиб госпиталга тушган. Бу ерда олти ойдан кўпроқ муддат даволанган. Шундан сўнг ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа ишлаб чиқариладиган заводда уруш тугагунча тунни кунга улаб меҳнат қилган.

— Ўшанда айни кучга тўлган давримиз эди, — дея эслайди Шерали бобо. — Урушнинг номи ўчсин. Биз кўрган қийинчиликларни авлодларимиз ҳеч қачон кўрмасин. Мана, ҳозир осойишта, тўкин ҳаёт кечирмоқдамиз. Ҳарбийлар, ёшлар хонадонимизга келиб, ҳол-аҳвол сўраб туришади. Байрамлар арафасида йўқлаб, совға-саломлар улашади. Бундай эътибордан ҳар йили ўзимни ёшаргандек ҳис этаман. Янги йил арафасида бир гуруҳ ёшлар келиб, байрам билан қутлаган эди. Бугун Миллий гвардиячилар хонадонимизга қувонч олиб кирди. Руҳимни кўтарди. Байрам совғаларини берди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,
ЎзА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan