Бош саҳифа / Жамият / Фахрийлар мамнун

Фахрийлар мамнун

Фахрийларни қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимии томонидан нафақадаги пенсионерлар иштирокида мулоқот ташкил этилди.

Унда сўз олган жамғарма вилоят бўлими раҳбари Муҳиддин Абдуллаев юртимиздаги ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, фахрийларимизнинг бу борадаги ҳаётий тажрибалари ва ўгитлари ниҳоятда муҳимлигини таъкидлади. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинаётган давлат дастурлари, унинг жойлардаги ижросини таъминлашда кўпни кўрган, тажрибали фахрийларимиз кўмакдош бўлиши зарурлигини қайд этди.

— Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси менда ғоят катта таассурот қолдирди, — дейди меҳнат фахрийси Ҳумойиддин Шарафутдинов. — Маърузадаги ҳар бир сўз бевосита биз фахрийларга ҳам тегишли. Она юртимизнинг тараққиёти йўлида ҳамжиҳат бўлмоғимиз лозим. Айниқса, биз пенсионерларга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан кўксимиз тоғдек кўтарилди. Келгуси йилдан бошлаб пенсия тўловининг юқори чегараси энг кам ойлик иш ҳақининг 8 бараваридан 10 бараварига оширилиши ва ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши шубҳасиз катта воқеа бўлди. Муҳтарам Юртбошимиз ва ҳукуматимизнинг бундай эътиборига жавобан янада фаоллик кўрсатишимиз лозим.

— Фахрийларимиз ҳам ёшлар таълим-тарбияси соҳасида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқаришда ташаббускор бўлмоғи керак, — дейди меҳнат фахрийси Чори Жумаев. — Айниқса, халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда жойларда, маҳаллаларда учрашув ва мулоқотларни кўпроқ ташкил этиб, жиноятчиликнинг олдини олиш, тўй ва маракаларни тартибли ўтказиш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз ҳудуд” лойиҳалари ижросини таъминлашда жамоатчилик кўмагини кўрсатиш фахрийларимизнинг доимий фаолиятига айланиши даркор.

Айтиш жоизки, бугун нафақадаги пенсионерларнинг ижтимоий муҳофазаси борасида қатор ибратли ишлар қилинаяпти. Уларнинг сиҳатгоҳларда дам олиши, саёҳатларга бориши учун қулайликлар яратилаяпти. Қолаверса, барча шаҳар ва туманларда нуронийларимиз учун замонавий бинолар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Мулоқотда сўзга чиққан фахрийлар А.Ибрагимов, Ш.Абдураимов, О.Соатов, Ж.Каримов, А.Мавлонов, Р.Тўраев, Ю.Валиқулов ҳам жамият ҳаётидаги ишларда нуронийларимизни янада фаол бўлишга чақирди.

Мулоқотдан сўнг, фахрийлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси бўйича мусобақа ҳам ўтказилди.

Болта ЁРИЕВ,
меҳнат фахрийси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

АФСОНАЛАР ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНМОҚДА

Ёшлар кунида  Ангор туман давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan