Фахрийлар эъзозда

0
65

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан “Партия тизимида фахрийларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Айтиш лозимки, мамлакатимиздаги ислоҳотларда фаол иштирок этиб, сиёсий билимдонлигини намойиш қилаётган фахрийлар партияларимизнинг доимий аъзосидир.

Бугун нафақада бўлса-да, ёшларга катта ҳаётий тажрибаларидан сабоқ бериб, билмаганини ўргатиб, ҳамфикр бўлаётган фахрийларнинг қатор ибратли ишлари ҳам борки, албатта, қувониш мумкин. “Миллий тикланиш демократик партияси”нинг сайловолди дастурларида илгари сурилган ғояларни амалга оширишда уларнинг алоҳида хизматлари бор. Тадбирда сўз олган партия вилоят кенгаши девони раҳбари Сайдулло Абдураимов шуларни таъкидлар экан, инсон меҳнати ҳамма вақт қадрланиши ва эъзозланишини айтди. Суҳбат мавзуси ижодкорлар фаолияти, улар меҳнатини муносиб рағбатлантириш ҳақидаги фикр ларга уланди. Аъзоларининг асоий қисми ижодкор зиёлилар, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати намоёндалари, маданият, санъат ва ахборот соҳаси ходимлари бўлган партия етакчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш- га эътибор қаратилмоқда. Олий Мажлис Сенати аъзоси Шоҳида Арипиова, партия вилоят ва шаҳар кенгаши депутатлари бу фикрларни қувватладилар. Жамоатчилик асосида фаолият юритаётган “Фахрийлар кенгаши” янги раислигига партия аъзоси, фахрий журналист Абдулла Холмирзаев сайланди. Тадбир сўнггида бир гуруҳ фаол фахрийларга эсдалик совғалари  топширилди.

Б.НОРМУРОДОВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг