Бош саҳифа / Жамият / Фахрийлар ҳамиша эътиборда

Фахрийлар ҳамиша эътиборда

Вилоят ҳокимлигида “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими васийлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлди. Унда вилоят ҳокими, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими васийлик кенгаши раиси Э. Турдимов қатнашди ва маъруза қилди.

Маърузада таъкидланганидек, мамлакат раҳбарининг “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан жамғарманинг вилоят ва туман бўлинмалари  раҳбарлигига тажрибали, эл ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган шахслар тайинланган ва жамғарма бўлимлари моддий базаси мустаҳкамланмоқда. Жумладан, Термиз шаҳрида “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими учун маъмурий бино ва “Нуронийлар маскани” қисқа муддатда қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Жарқўрғон ва Денов туманларида мослаштирилган биноларда масканлар ташкил этилди. Қолган туманларда ягона лойиҳа асосида “Нуронийлар маскани” қурилди. Жамғарма фаоллари ташаббуси билан ёшларни она-Ватанга муҳаббат, кексаларни ардоқлаш анъаналарини ҳурмат қилиш юзасидан авлодлар учрашуви ва давра суҳбатлари уюштирилаяпти.

“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими бошқарув раиси М. Абдуллаев маърузаси амалга оширилган  ишлар хусусида бўлди. Унда баён қилинганидек, бугун вилоятдаги 717 та  МФЙларда “Нуронийлар жамоатчилик Кенгаш”лари тузилиб, уларда 6692 нафар нуроний ва 145 нафар фаол онахон ёшларга таълим-тарбия бериш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда ҳаётий бой тажрибасидан фойдаланилмоқда.

Йиғилишда айтиб ўтилганидек, ҳисобот даврида вилоят ва туманлар бўлимлари маблағи ҳисобидан 5833 нафар кексага 360 миллион сўм, ёлғиз, ногирон ва эҳтиёжманд 98 нафар фуқарога 24,7 миллион сўм, ҳокимлик ва ҳомийлар ҳисобидан 2435 нафар фуқарога 242,2 миллион сўм моддий ёрдам берилган. 2 нафар нуроний янги уйли бўлди. 2840 нафар нуроний тиббий кўрикдан ўтказилди, 2218 нафар кекса сиҳатгоҳларда даволанди, 799 нафар фуқарога ногиронлар аравачаси ва 217 нафар кишига эшитиш мосламаси, эҳтиёжмандларга 601 та ҳасса ва қўлтиқтаёқ берилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan