Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Фабрика иш бошлади

Фабрика иш бошлади

Шеробод  туманида тайёр кийим-кечак ишлаб чиқарадиган фабрика ўз фаолиятини бошлади. Очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова тадбир иштирокчиларини қутлар экан, Президентимизнинг жорий йил  февраль ойида вилоятимизга, хусусан, Шерободга ташрифи чоғидаги ғояси асосида мазкур саноат корхонаси бунёд этилганлигини таъкидлади. Сўзга чиққанлар фабриканинг ишга туширилиши  туман  аҳолиси, айниқса, ёшлар учун катта имконият эканлигини таъкидлашди. «Paxtaoy  textile»  масъулияти   чекланган   жамияти   томонидан   қурилган  фабриканинг  қурилиши  ва  жиҳозланиши учун  жамиятнинг 1 миллиард   ва АТ “Асакабанк”нинг  2 миллиард  сўмлик  кредити  йўналтирилди.

—  Пойтахтдаги корхонада  бир  неча  йил ишлагандим. Туманимизда ҳам  худди шундай замонавий фабрикада ишлайман, деб ўйламагандим, — дейди ишчи Феруза Мажидова. — Замонавий дастгоҳларни бошқариб, меҳнатимиз натижаларини кўриб турганлигимиз бизга куч-қувват бағишлайди.

Айни пайтда 150  нафар маҳаллий ёш ишлаётган фабриканинг иккинчи босқичи фойдаланишга топширилгач, яна шунча қўшимча иш ўрни яратилади.

— Корхонамизда  кўплаб  ёшлар доимий иш ўринларига эга бўлди, — дейди раҳбар Хадича  Валиева. — Цехларимизда  талабаларнинг  амалиёт ўташи ҳамда битирувчилар иш билан таъминланиши учун ҳам кенг имконият яратилди. Сифатли ва бежирим маҳсулотларимиз харидорларга манзур бўлмоқда. Маҳсулотларимизни хорижга экс- порт қилишни  ҳам режалаштирганмиз.

Тантанали маросимда фабрикани барпо этишда фаол иштирок этган бир гуруҳ қурувчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Сарвар ТЎРАЕВ,
Икром АМИРҚУЛОВ
олган сурат

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan