Бош саҳифа / Адабиёт / Фақат раҳбарларга!

Фақат раҳбарларга!

Раҳбарлик кимга тахт, кимларга бахтдир,
Ким учун фидолик, ким учун аҳддир.
Халқ учун раҳбарлик мисли дарахтдир,
Мевасиз дарахтни кузда синдиринг.

Раҳбарлик бедорлик юрмоқ ой кечиб,
Кўлу тупроқ кечиб, ҳатто лой кечиб.
Маишату завқдан, ҳойнаҳой, кечиб,
Манманликни ошу тузда синдиринг.

Гинаю адоват ва аччиқ зарда,
Қўполликка ўртоқ раҳбарлар борда.
Халққа мулоқотда бўлсин деб парда,
Кибрни, ғурурни тезда синдиринг.

«Мен», «Мен» демай гуллаган бир боғ бўлинг сиз,
Халқимиз уйида чироғ бўлинг сиз,
Кучли, матонатли ва соғ бўлинг сиз,
Раҳбарликни аввал ўзда синдиринг!
Хизматкорман деган сўзга сингдиринг!

Райхона РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ҚЎНҒИРОҚ БОНГ УРДИ

Қўнғироқ бонг урди. Соч-соқоли чанг, Жиловни қўйвормай мудрайди сарбон. Ҳар ён пучмоқларда бораётир жанг, Жанглар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan