Бош саҳифа / Жамият / Эъзозли инсон

Эъзозли инсон

Бугун орамизда уруш даҳшатлари гувоҳи бўлган, уруш ва меҳнат фахрийси Хуррам Муртазоев 1920 йил 20 майда Шеробод туманининг Қорабоғ қишлоғида таваллуд топган.

Болаликнинг шўх-шодон кунларини “уруш” деб аталмиш бало ўғирлади ва кўплар қатори кўнгиллилардан бўлиб Ватан ҳимоясига отланди.

У Белорусь фронтида душманга қарши жанг қилди. Жанг майдонларида 3 марта жароҳат олган бўлса-да, соғ-омон қайтди. Бугун 99 баҳорни қаршилаётган нуроний отахон 27 йил ички ишлар ходими сифатида фаолият юритди. Турмуш ўртоғи билан 6 нафар ўғил, 4 нафар қизни тарбиялаб, эл корига камарбаста этди. Бугун 50 нафар невара, 72 нафар чевара ва бир нафар эваранинг севимли бобоси сифатида умргузаронлик қилаётган табаррук инсонга том маънода ҳавас қилса арзийди. Термиз шаҳридаги “Саховат” маҳалласида яшаб келаётган Хуррам Муртазоев ҳолидан хабар олиш мақсадида ТерДУ академик лицейининг бир гуруҳ ўқитувчилари ва ўқувчилари у кишининг хонадонига ташриф буюришди. Юз ёш остонасидаги бу табаррук инсонга гуллар ва эсдалик совғалари тақдим қилинди. Ташриф ва эътибордан кўнгли чоғ бўлган Хуррам бобо ўзининг уруш хотиралари ва бугунги кун таассуротлари билан ўртоқлашди.

Одилбек ШАРИПОВ,
академик лицей директори
ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan