Эъзоз

Юртимизда кенг жамоатчилик томонидан фахрийларга кўрсатилаётган эътибор она-Ватан тинчлиги ва халқимиз осойишталиги йўлидаги ҳар қандай жасорат ҳеч қачон унутилмаслигининг яна бир амалий ифодасидир.

Термиз шаҳрида вилоят  ҳокимлиги  ва Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари   бирлашмаси  вилоят бўлими  ҳамкорлигида  собиқ совет қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан  ташкил этилган тадбирда ҳам айни жиҳатлар  ҳақида атрофлича сўз борди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари  вакиллари, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари   бирлашмаси  вилоят ва шаҳар, туманлар  бўлимлари вакиллари дастлаб Термиз шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига  гулчамбарлар  қўйишди. Машъум уруш хотиралари, ҳалок бўлганлар  ёдга олинди.

Шундан сўнг, “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари   бирлашмаси аъзолари, Афғон урушида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига шаҳардаги “Grand Almaz” маросимлар масканида хайрия дастурхони ҳам ташкиллаштирилди.

С.ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan