Бош саҳифа / Жамият / Эъзоз ва эҳтиром

Эъзоз ва эҳтиром

Байрам арафасида Ўз.КОЖ Термиз шаҳар бўлинмасида “Энг намунали Ўз.КОЖ маҳаллий бўлинмаси” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда вилоятда фаолият олиб бораётган барча туман, шаҳар бўлинма раислари ва ходимлари иштирок этдилар.  Иштирокчилар, мазкур бўлинманинг янги мебеллар, компьютер жиҳозлари билан таъминланганлиги ва юритиладиган ҳужжатлар йиғма жилдлари билан танишдилар.

Тадбирда Ўз.КОЖ вилоят бошқаруви раиси Э. Норпўлатов ҳимоя га олинган фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама реабилитация қилиш мамлакатимизда устувор вазифа касб этаётганини алоҳида эътироф этди.

— Бу каби амалий тадбирларни йил давомида ўтказиб келамиз. Боиси, имконияти чекланганларни замон билан ҳамнафас яшашга кўниктириш, фарзандлар тарбиясида улардаги масъулиятни ошириш муҳим масалалар сирасига киради,—дейди Ўз.КОЖ Термиз шаҳар бўлинмаси раиси Ж. Чоршанбиев.

Ушбу мавзудаги тадбир жамиятнинг Денов туман бўлинмасида ҳам бўлиб ўтди. Унда бўлинма раҳбари Ҳ. Дўстов иштирокчиларни жамият аъзоларининг муносиб турмуш тарзини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирди.

Ўз.КОЖ вилоят бўлими Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ходимлар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалалари бўйича Термиз шаҳрида ўқув-услубий семинар ташкил этилди. Икки кун давом этган мазкур тадбир машғулотларини Ўз.КОЖ вилоят бўлими, вилоят статистика бошқармаси, савдо-саноат палатаси ва ФЖШМҚМИ вилоят бўлими раҳбарлари ва мутахасислари олиб бордилар.

Ж. ҚУРБОННАЗАРОВ,

Ўз.КОЖ Қизириқ туман бўлинмаси раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan