Бош саҳифа / Жамият / Эъзоз ва эҳтиром

Эъзоз ва эҳтиром

Юртбошимиз ва ҳукуматимизнинг доимий эътибори туфайли ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига муносиб турмуш ҳамда хизмат шароити яратиб берилган.

Ҳар йили ҳарбий хизматчиларга замонавий турар-жойларнинг калитлари топширилмоқда. Бундан ташқари, байрам ва ҳайитларда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар, кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳарбий қисмимиз раҳбарияти ва фаол офицерлари томонидан Ватан ҳимоячилари куни, 8 Март, Наврўз байрами, Хотира ва Қадрлаш куни олдидан нафақада бўлган фахрий ҳарбийлар ва уларнинг оилаларидан хабар олинади. Бундай мулоқотларда фахрий ҳарбийларимиз Қуролли Кучларимиз Бош қўмондонлигидан, юртимиз ва элимиздан рози ҳамда миннатдор эканликларини изҳор этишмоқда.

Ҳарбий горнизон офицерлар уйида у ёки бу санага бағишлаб ўтказилаётган маънавий-маданий тадбирлар нафақат аскар ва командирларни, балки унда иштирок этаётган ёш йигит-қизларни Ватанга муҳаббат, юрт га садоқат, мамлакат ҳарбий салоҳиятига ишонч руҳида тарбиялашда муҳим омил бўлмоқда.

В. ДАДАЖОНОВ,
Термиз шаҳридаги “Н”-ҳарбий қисм
командири ўринбосари, подполковник

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan