Бош саҳифа / Жамият / Эъзоз — энг олий қадрият

Эъзоз — энг олий қадрият

Куни-кеча вилоят ҳокимлигида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 9 май—Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган видеоселектор тарзидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги уруш қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини эъзозлаш, ушбу муқаддас айёмни кенг қамровли юксак савияда нишонлаш масалалари юзасидан мутассадиларга қаратилган зарур ва қатъий вазифалар тақсимотидан сўнг мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мақсадли чора-тадбирлар, муҳим масалалар таъкидлаб ўтилди.

Унга кўра фарзандларига суннат ва никоҳ тўйларини ўтказишга имконияти йўқ оилаларларнинг ҳамда етим ва бировнинг қаромоғида бўлган ёшларнинг тўйларини ўтказиш ва бунда барча харажатлар давлатимиз томонидан амалга оширилиши, ушбу тўйларни шоҳона тўйхоналарда ўтказиш назарда тутилгани таъкидлаб ўтилгач, мазкур видеоселектор вилоят миқёсида давом этди. Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов тегишлилиги бўйича бевосита мутассадиларга ушбу меҳр-оқибат, ўзаро қадр-қиммат, инсонлар хотирасига эъзоз янада юксаладиган, ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этадиган Хотира ва қадрлаш кунини чин маънода миллатимизга хос кўтаринки кайфиятда ўтказишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар юзасидан вазифалар юклади.

Фармонга асосан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бериладига пул мукофотларини тантанали равишда топшириш, Хотира ва қадрлаш кунини вилоят ва туман марказларида ўзига хос байрамона нишонлаш, таббарук инсонларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, ёшларимизда она юртга бўлган муҳаббатни, садоқат ва жасорат намуналарини янада шакллантириш мақсадида Ватанимиз озодлиги ва шарафини ҳимоя қилган отахонларимиз билан турли ижодий кеча ва учрашувлар ташкил этиш белгилаб олинди.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan