Бош саҳифа / Жамият / Эзгуликка даъват

Эзгуликка даъват

Мамлакатимизда кенг нишонланадиган ҳар бир байрам ва саналар, аввало, ёшлар таълим тарбияси ва маънавий етуклигини шакллантиришдаалоҳида аҳамият касб этади.

Айниқса, таълим муассасаларида ўтаётган тадбирларда ёшларимиз миллий қадриятларимизнинг қанчалик улуғвор эканлигидан сабоқ олади. Биргина 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан бошланғич синф ўқувчиларимга ёзувчи Раҳмат Файзий киносценарийси асосида, кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг 1962 йилда суратга олинган, “Сен етим эмассан!” фильмидан ҳикоя қилиб бердим. Ушбу фильмдаги уруш йилларида турли миллатга мансуб 14 нафар етим болани асраб олган ўзбек оиласи, халқимизнинг болажон ва бағрикенглиги, меҳрибонлиги хусусида гапириб берар эканман, диққат билан тинглаётган беғубор болажонларнинг асар қаҳрамонлари темирчи Маҳкам ота ва Меҳринисо ая каби ота-оналарга нисбатан меҳри тобора ошганини англайсиз.

Дарҳақиқат, уруш йилларида турли миллатга мансуб 1 миллионга яқин болалар, аёллар ва кексаларга бошпана бериб, бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган, оғир йилларда матонат, меҳнат жасоратини кўрсата олган халқимизнинг бу каби бетакрор фазилати ёш авлодга чин маънода ибрат бўларли эзгу ишдир.

Орзугул ЯНГИБОЕВА,
Музработ тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan