Бош саҳифа / Сиёсат / Эзгу одамга айланайлик

Эзгу одамга айланайлик

Давлатимиз раҳбари юртимизда инновацион ғояларга таяниб иш кўрадиган тадбирли кишилар сафини кенгайтириб, аҳолининг реал даромадларини ошириш борасида янгича ислоҳотлар даврини бошлаб берди. Қолаверса, Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам асосий масала сифатида мамлакатни иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, халқимиз турмуш-тарзини яхшилашга эътибор қаратди.

Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Лекин, иқтисодиётимизда мавжуд айрим муаммолар, бюрократия ва солиқ, божхона ҳамда банк тизимидаги турли муаммолар инвестициялар оқимини кўпайтиришга ва хорижий сармоядорларни янада кенгроқ жалб этишга тўсқинлик қилаяпти.

Демак, бундан англашиладики, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси асосий электорати бўлмиш тадбиркор, ишбилармон ва фермерлар ҳаётига чуқурроқ кириб бориши, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятни янада кучайтириши зарур.

Шу мақсадда партиямизнинг дастурий вазифаларига ҳамоҳанг аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Хусусан, йил давомида партия электорати орасида “фаол инвестиция” тушунчасини кенг тарғиб қилиш, фаол инвестиция деганда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонлар тушунилишига урғу беришни асосий вазифаларимиздан бири сифатида белгилаб олдик.

Албатта, дастурларда илгари сурилган вазифаларни кенг йўлга қўйишда маҳаллий кенгашга сайланган депутатларимизни янада фаол бўлишга чақирамиз. Бу борада узлуксиз мониторинг юритиш тизимини жорий этамиз. “Аёллар қаноти”, “Тадбиркор аёлларнинг муаммоларини ўрганиш гуруҳлари” фаолияти янада кучайтирилади. Иш билан таъминланмаган хотин-қизлар, ҳудудларда аёллар тадбиркорлиги, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, қишлоқда мулкдорлар синфини кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилади. “Бунёдкор аёллар”, “Фаровон оила”, “O`zLiDeP Аёллар — инновацион ривожланиш тарафдори”, “Дурдона” маърифий лойиҳалари, “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови “Оила — маънавият булоғи”, “Оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан, мамлакат барқарор”, “Китоб – маънавият бешиги” мавзуларида туркум давра суҳбатлари ва танловлар ташкил этилади.

“Кимнинг халққа фойдаси тегиб, шу фойдаси туфайли ҳаловат топса, ўша одам эзгудир”. Юсуф Хос Ҳожибнинг ушбу ҳикматли сўзидаги эзгу инсон-у тадбиркор бўладими ёки раҳбарми, муҳими, инсонларга фойдаси тегадиган тадбирли одамдир. Давлатимиз раҳбари эса айнан ана шундай фуқаролар сафини кенгайтириш орқали давлатни ҳам, халқни ҳам фаровонлик, тараққиёт сари етаклаяпти. Халқ бу бизнинг ўзимиз. Демакки, ўзимиз учун ҳам эзгу инсонга айланиш вақти келди.

Алишер РЎЗИЕВ,

O`zLiDeP вилоят Кенгаши раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловнинг молиялаштириш тизимини бузганга қандай жавобгарлик бор?

Конституциямизда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, миллий сайлов тизимининг асослари белгилаб қўйилган. Бу қоида ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan