Бош саҳифа / Жамият / Эзгу ишлар

Эзгу ишлар

Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ногиронлиги бўлганларга ҳам жамиятнинг фаол аъзоси бўлиш имкониятини яратди.

Ўзбекистон ХДП электорати ҳисобланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг яшаш шароитларини яхшилаш, уларга манзилли ижтимоий кўмаклашиш ишларини амалга оширмоқда.

Партиянинг 52-Дарё порти сайлов округидан сайланган депутат, Олий Мажлис Сенати қўмита раиси ўринбосари О. Иминов ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги “Nafis Medical forte” масъулияти чекланган жамиятининг олий тоифали шифокорлари томонидан Термиз шаҳрида ва Қизириқ туманининг Бандихон ҳудудида ташкил этилган тиббий кўрикда 250 дан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ҳамда бепул дори-дармон, гигиеник воситалар берилди. Тиббий кўрикдан ўтказилганлар кўрсатилаётган ғамхўрликдан мамнунлигини билдирдилар.

Феруза БАЛТАЕВА,
ЎзХДП вилоят Кенгаши
бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сувга чўкишдан сақланинг!

Сўнгги вақтларда вилоятимиз ҳудудида фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг сув ҳавзаларида чўкиб кетиши билан боғлиқ нохуш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE