Бош саҳифа / Жамият / Эзгу амал

Эзгу амал

Қишлоғимизда хаста бўлиб тўшакка михланиб қолган Парда бобо Бердимуродовнинг ҳолидан хабар олмаганимга анча бўлганлиги ёдимга тушиб, ул нуронийни кўргани бордим. У киши шундай севиндики, буни сўз билан ифодалаш қийин. Парда бобо суҳбат давомида тракторчи бўлиб ишлагани ҳақида, ҳаёт қувончи ва ташвишларини гапириб, уйининг ёнгинасидаги мўъжазгина бекатда буюк мутафаккир, давлат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидов бир неча бор тўхтаб ўтиб, аҳоли билан самимий суҳбатлашганлигини севинч билан сўзлаб берди.

Шундан сўнг Парда бобо дориломон кунларга шукрона келтириб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг узлуксиз электр энергияси таъминотини йўлга қўйганликлари туфайли, телекўрсатувларни мунтазам кўриб бораётганлигидан, айниқса, вилоятларда, шаҳар ва қишлоқларда бўлиб, одамлар ҳолидан хабар олаётганликларидан, мамлакатимизда бунёдкорлик ишлари ва китобхонликка жиддий эътиборлари, кексалар ва беморларга кўрсатаётган ғамхўрлигига тасанно айтиб, эл тинчлиги ва юрт фаровонлиги йўлидаги ишлашлари учун доим соғ-омон бўлишларини тилаб дуо қилаётганликларини айтдилар.

Суҳбатимиз ниҳоясида  “Юртбошимизга эргашсак, у кишининг ўгитларига амал қилсак, у кишидан ибрат олиб, савобли ишларга қўл урсак, асло кам бўлмаймиз, болаларим”, деди Парда бобо дуога қўл очиб.

Нишон
ЭШМИРЗАЕВ,
Қизириқ тумани, болалар шоири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE