Бош саҳифа / Жамият / Эзгу амал ёрлиғи

Эзгу амал ёрлиғи

Ҳар биримиз атрофга назар солар эканмиз, бировларнинг хато ва камчиликларини яққол кўрамиз, кўпинча муваффақиятсизлигимиз сабабчиси атрофдагилар ва вазиятда деб биламиз, лекин аслида ҳам шундаймикан?

У бунча бадфеъл бўлмаса, ҳеч кимга ёқмаслигини ўзи ҳам билармикан?”

“Фалончининг қилаётгани нотўғри эканини наҳотки ўзи англамаса, қай йўл билан бўлмасин, унга буни тушунтиришим керак.”

Шундай ўй-хаёллар билан яшарканману, аммо ўзим ҳақимда сира ўйламабман ҳам. Шу аснода ҳолатимни кимга ўхшатдим биласизми, имтиҳон олдидан дўстларига ёрдам бермоқчи бўлиб, ўз баҳоси ҳақида ўйлаб кўрмаган иккичи ўқувчига!

Шу ўринда Ҳазрат Навоийнинг бир мисраси ёдимга тушди: “Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам.” Ҳа, аввал ўзингни англа, қай йўлдан бораётганингни ҳис қил, ўзгаришларни ўзингдан бошла, ўз ҳурматингни билгин-да, ке- йин бошқалардан ҳам шуни талаб қил, дегандек гўё. Чўққидан кичик бир тош думаласа, катта суронларга сабаб бўлади.  Ўз ботинимиздаги кичик ўзгаришлар ҳам ҳаракатларимизда акс этади, ҳаракатларимиз эса ҳаётимизни бошқаради.

Бирор ишни бошлашдан олдин минг бир хаёл кўчаларига кириб чиқамиз. Иккиланиш, ҳадик, ғайрат, шижоат, ишонч каби туйғулар қуршовида бир қарорга келишимиз керак бўлади. Демак, бизнинг ҳам ич- ичимизда турли кучлар яширин. Адолатли қарор чиқариб, эзгу туйғуларимизнинг ғолиб бўлиши ҳам ўз-ўзимизга боғлиқ. Ҳасад туйғуси ҳам инсонларни бир-биридан узоқлаштиради. Шарқ фалсафаси ўз донолиги билан кўпларни ҳайратда қолдиради. Гап поклик ҳақида кетса, у нафақат тана поклиги, балки юрак, фикрлар, ва ҳаракатларнинг поклиги учун ҳам мўлжалланган. Бу ҳар бир инсон учун жуда муҳим. Чунки инсон қанча ботинан пок бўлса, шунча бахтли бўлади. Шу ўринда инсоннинг ўз-ўзига муносабати ҳам муҳимдир,  бошқалар камчилигини кўрмай, ўз хатти-ҳаракатлари ва туйғуларини тафтиш қилишлик ҳам эзгулик ва қалб поклиги учун илк қадамдир.

Шифокорларнинг кузатуви ва текширув натижаларига кўра, хафагарчилик ва ҳасад туйғуси инсонда турли хасталикларнинг келиб чиқишига сабаб бўлар экан. Масалан, ички жаҳл, хафагарчиликларни эслаб юриш, яқинларидан кўплаб айб- ловлар ва норозиликлар эшитадиган инсонлар жигар хасталиги билан оғрир экан. Ҳар қандай касалликар сабаби нотинчлик, ёмон ҳис-туйғулар ва барча салбий ҳиссиётлардир. Шунинг учун фақат яхши нарсалар ҳақида ўйлаш, ҳасад қилмаслик, пушаймонликдан фориғ бўлиш жуда ҳам муҳимдир. Ёмонлик ва бахтсизлик эса чақириққа муҳтож эмас, шундоғам у хоҳлаган вақтда ҳаётимизга ташриф буюраверади. Шундай экан, ҳар биримиз, энг аввало, қалбимизни тоза сақлаб, яхши ниятлар қилишимиз керак. Зеро, эзгу ният бу бизнинг эзгу амалларимиз учун ёрлиқ ҳисобланади.

Шаҳринисо ФАРҲОДОВА,
ЎзМУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan