Бош саҳифа / Жамият / ЭЪТИБОРСИЗЛИК ОҚИБАТИ

ЭЪТИБОРСИЗЛИК ОҚИБАТИ

Маълумки ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш объектлари ва тадбиркорлик субъектлари сони ошиб бормоқда. Бу кишини қувонтиради, юртимизнинг ишлаб чиқариш салоҳияти янада ўсаётганлигидан дарак беради.

Тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқариш тармоқларининг фаолияти хавфсизлигини таъминлаш муҳим масалаларидан бири. Афсуски, айрим корхоналар ишчилари эътиборсизлиги оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермоқда.

Жорий йилнинг 1 февралида Олтинсой тумани ЁХБга телефон орқали тумандаги “Бўстон” маҳалаласида жойлашган “Олтинсой бунёдкори” МЧЖга қарашли қоғоз ишлаб чиқариш цехи омборида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келди. Ёнғин жойига Олтинсой туман ЁХБ ва вилоят ЁХБ дан масъул ходимлар етиб боришди. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли ёнғин бартараф этилди.

Бу ҳол бошқаларни ҳушёрликка чорлаши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига бефарқ қарамасликка даъват этиши лозим.

Ж. ҚОСИМОВ,

Б. АМАНОВ,

Ўзбекистон Республикаси

ИИВЁХИ 5-босқич курсантлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE