Бош саҳифа / Жамият / Эътиборсизлик давом этмоқда!..

Эътиборсизлик давом этмоқда!..

Сурхондарё вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилаётган ёнғинга қарши профилактик тадбирларга қарамасдан аҳоли турар жойларида ёнғинлар содир бўлаётганлиги барчамизни бирдек ташвишга солмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 4 июль куни соат 21:40 да Музработ туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи, Каримов Абдулла Халиловичнинг яшаш уйи ҳовлисидаги ошхонасига қўйилган 50 килограмм  ҳажмдаги  маиший газ баллони 1 комфорали газ плитасига уланган ҳолда жўмраги очиқ қолдирилган. А. Каримов хона ичида йиғилган   газни сезмасдан электр чироғини ёққан  вақтида газ  ва ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлади ва оқибатда куйиш жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилади.

Жорий йил 8 июль куни соат 11:55 ларда, Жарқўрғон тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Аҳмад  Қаршиевнинг яшаш хонадонида  ёнғин содир бўлиб, уйнинг том  қисми ва уй  жиҳозлари ёнғиндан зарарланган. Шунингдек, 11 июль куни соат 08:30 лар чамасида Термиз тумани “Дўстлик“ СИУ «Наврўз» маҳалласида яшовчи  Маҳлиё Каримова яшаш ҳовлисидаги ўчоқхонада олов ёқиш мақсадида ўтинга 1,5 литр елим идишдаги газ кондетсатини сепиб, гугурт чаққан вақтда газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлади. Оқибатда, танасининг 90-95 фоизи 2-3—А-Б даражали куйиш тан жароҳатини олган жабрдийда шифохонага ётқизилади.

Р. АМАНОВ,
вилоят ИИБ ЁХБ илғор тажрибани
тарғибот этиш маркази бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan