Бош саҳифа / Жамият / Эътиборли бўлайлик!

Эътиборли бўлайлик!

Мамлакатимиз иқтисодиётининг қон томири дея эътироф этилувчи темир йўллар нафақат аҳолининг узоғини яқин қилади, балки юрт ободлиги ҳамда тараққий этишига ҳам хизмат қилади.

Чунки темир йўллар орқали минг-минг тонналаб саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари буюртмачи ҳамда истеъмолчиларга етказилмоқда.

Айни пайтда Термиз темир йўл масофа корхонасига қарашли Термиз-Қумқўрғон, Термиз-Болдир, Термиз-Амузанг йўналишларида поезд ва автотранспорт воситалари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 41 та темир йўл кесишмаси мавжуд, улардан 7 таси қўриқланадиган, қолган 34 таси қўриқланмайдиган темир йўл кесишмаларидир.

Юртимиз кўчаларида автотранспорт воситаларида кечаю кундуз ҳаракатланиб юрган юртдошларимиз темир йўл кесишмаларидан ўтиш пайти қонун-қоидаларга амал қилсалар, поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшган бўладилар.

Мактаб ўқувчилари, коллеж, олий ўқув юрти талабалари, барча фуқаролар йўловчи сифатида темир йўл кесишмаларидан ўтиш қонун-қоидаларидан хабардор бўлиши лозим.

Темир йўл яқинида яшовчи аҳоли томонидан темир йўл атрофларида чорва моллари боқиш ва қаровсиз қолдириш ёки ёш болаларга ишониб ташлаб кетиш ҳолатлари бот-бот учраб турибди. Оқибатда, чорва моллари темир йўлга чиқиб, поездлар ҳаракатини қийинлаштирмоқда. Энг ачинарлиси, темир йўлга яқин истиқомат қилаётган фуқаролар темир йўллар атрофида ҳар хил чиқинди тўкиб, атроф-муҳитга зиён етказишмоқда. Ушбу хатоликларга барҳам бериш лозим.

Республика Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчи ташиш хавфсизлигини назорат килиш инспекцияси Қашқадарё филиали жисмоний ва юридик шахслар қуйидаги ишонч телефонлар орқали мурожаат қилишлари лозимгини билдиради:

Қарши шаҳри
Е-mail-karshi@rwnadzor.uz (0375)227-11-23
Тошкент шаҳрида
E-mail: info@rwnadzor.uz(0371)299-99-58

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси Қашқадарё филиали бошлиғининг фуқароларни қабул қилиш кунлари — ойнинг ҳар душанба куни соат 10:00дан 12:00 гача. Манзил: И.Каримов кўчаси, 8-уй.

Н. СОАТОВ,
Термиз темир йўл масофа корхонаси бошлиғи,
О.ҚУРБОННАЗАРОВ,
“Ўздавтемирйўлназорат”инспекцияси
Қашқадарё филиали бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE