Бош саҳифа / Жамият / Эътиборли бўлайлик

Эътиборли бўлайлик

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрамларидан бири Наврўздир. Бу катта шодиёнага халқимиз пухта тайёргарлик кўради ва ҳар бир хонадон, ташкилот, корхона, ўқув юртларида сумалак пишириш ва дошқозонлар атрофида ҳар хил тадбир ўтказиш анъанага айланган.

Табиийки, сумалак тайёрланаётганда қозонлар тагига ёқиш учун ўтин, табиий газдан фойдаланилади. Дошқозондаги сумалакни ковлаш учун ўчоқлар атрофида кексаю ёш меҳнат қилади. Айниқса, аёлларимиз бўйидан узун либосларни кийиб олиб қозонга уринишади, болалар олов билан ўйнашади.  Озгина бепарволик туфайли ёнғин рўй бериши ҳеч гап эмас. Мутахассисларимизнинг олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамай айнан Наврўз шодиёналари кунлари кўнгилни хира қиладиган ёнғинлар рўй бермоқда. Бу ёнғинларнинг асосий қисми фуқароларнинг хонадонларида содир бўлаётир.

Байрам тантаналари, сумалак пишириш то май ойигача давом этади. Шундай экан, кайвони аёллар қозонлар ёнига болаларни ёндаштирмаслик, ўчоққа тез аланга олувчи буюмларни ёндирмасликлари шарт. Чунки озгина эътиборсизлик туфайли содир бўлаётган ёнғинлар уйингизга, мулкингизга хавф солиб, байрамда дилингизни хира қилиши ҳеч гап эмас. Халқимиз бежизга олов — ёв дейишмайди. Бас, шундай экан, ҳар биримиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилсак, байрам тантаналари тинч, осуда ўтади.

У. ХОЛМУРОДОВ,
Термиз шаҳар ИИБ
ЁХБ бошлиғи
ўринбосари, сержант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE