Бош саҳифа / Жамият / Эътибор ва эъзоз

Эътибор ва эъзоз

Бизнинг туманлараро меҳнат эксперт комиссиямиз Узун ва Сариосиё туманлари аҳолисига хизмат кўрсатади. Фаолиятимиз  асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарорига мувофиқ “Фуқароларни тиббий меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги  Низомнинг ижросига йўналтирилган.

Ўтган йил якунига кўра жами ногиронлик 2239 нафарни ташкил этади. Дарвоқе, комиссиямиз аъзоларининг вазифаси фақат касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатида ногиронликни белгилаш ёки уларни гуруҳларга ажратишдангина иборат эмас. Саломатликларини тиклашлари учун уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, зарур ҳолларда   кўмак бериш, шароит ва имкон яратиш мақсадга мувофиқдир. 125 нафар ногирон Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган реаблитация марказида, 5 нафари  эса шу марказнинг Қарши шаҳридаги бўлимида даволаниб қайтишди.

Узун ва Сариосиё туманлари тиббиёт бирлашмасига қарашли ижтимоий хизмат бўлимлари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишларимиз яхши самара бермоқда. Комиссиямиз тавсиясига кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож 85 нафарга ногиронлик аравачалари, 31 нафарга қўлтиқтаёқ, 21 нафарга ҳасса, 9 нафарга оёқ протези, бир нафар ногиронга қўл протези, 5 нафарга эшитув, худди шундай яна 35 нафар ногиронларга турли мосламалар берилди.

Бемор ногиронлар Низомнинг 4-боб 37-бандига асосан тиббий кўрикдан ўтказилувчи туман, туманлараро, шаҳар ихтисослаштирилган ТМЭК қарорига рози бўлмаган тақдирда,  бир ой мобайнида бош ТМЭКга ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.  Ариза тушгандан кейин 3 кун мобайнида туман, туманлараро, шаҳар ихтисослаштирилган ТМЭКлар қайта тиббий текшириш далолатномасини бош ТМЭКга беради. У кейинги 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини чиқаради.

Фуқаро бош ТМЭК хулосасига рози бўлмаган тақдирда соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилиши мумкин. Йил давомида тиббий меҳнат экспертиза комиссиямиз фаолиятида норозиликлар, салбий ҳолатлар кузатилгани йўқ.

Фуқароларга Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилдаги 195-сонли қарори ҳамда “Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилиб борилди. Бунда комиссия аъзолари-жарроҳ А.Юсупов, терапевт Х.Ҳусанов, ҳамшира Н.Тўраеваларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.

Б.АМИНОВ,
69-сонли туманлараро тиббий
меҳнат эксперт комиссияси раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE