Бош саҳифа / Жамият / Эътибор ва эътироф

Эътибор ва эътироф

Муҳтарам Президентимиз ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолати, муаммолар ва истиқболдаги вазифалардан келиб чиқиб, соҳа ходимлари олдига муҳим вазифалар юклади.

Бир сўз билан айтганда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида ушбу ислоҳотлар натижасида намунали ишлар олиб борилмоқда.

Биргина Қизириқ туманида мавжуд МФЙларга бириктирилган 27 нафар профилактика инспекторларининг фаолиятини тубдан яхшилаш, ўзларига бириктирилган ҳудудда хизмат уйлари ва автомашиналар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса аҳоли тинчлигини сақлаш, турли    ҳуқуқбузарликларга нисбатдан кескин чора кўришда ўз самарасини бермоқда.

Мен фаолият олиб бораётган “Оқжар” МФЙда 2354 нафар аҳоли истиқомат қилади. Нафақат аҳоли, балки маҳалла ҳудудидаги 9-умумий ўрта таълим мактаби ва 18-мактабгача таълим масканида таълим-тарбия олаётган 451 нафар ёшлар билан ишлаш ҳам кундалик муҳим вазифамизга айланган.

Маҳалла фуқаролар йиғини, “Маҳалла пос бони” жамоатчилик тузилмаси ҳамда фаолларнинг ўзаро мустаҳкам алоқалари иш самарадорлигини янада оширмоқда. Жумладан,  маҳалламиз ҳудудига кираверишда назорат маскани ташкил этилиб, айниқса, тунги навбатчилик пайтида четдан келувчиларнинг шахсига оид ҳужжатлари ва автоуловлар назорати мунтазам йўлга қўйилган.

Ана шу ҳамкорлик натижасида, маҳалламиз ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда туманда намунали маскан сифатида қайд этилган.

Илҳом ХОЛМУРОДОВ,
Қизириқ туман ИИБ ХПБ катта
инспектори, майор

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдоси пишмаган режа

Ҳар қандай ходим ёки раҳбар лавозим ваколатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланса, ўша ерда қонун бузилиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan