Бош саҳифа / Сиёсат / Эътибор ижрога қаратилди

Эътибор ижрога қаратилди

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббусларига кўра мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг энг самарали тизими йўлга қўйилди. Мана икки йилдирки, халқ билан юзма-юз, очиқ мулоқот туфайли минглаб фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилиб, уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳимоя қилиб келинмоқда.

Жарқўрғон туманида ўтган шанба куни вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр қабул юқоридаги фикримизнинг ёрқин далили бўла олади. Унда вилоятдаги бошқармалар, секторлар раҳбарлари, идора ҳамда ташкилотлар, туман ҳокимлиги мутасаддилари, халқ қабулхонаси вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида фуқаролардан тушган 102 мурожаатнинг 53 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарларига кўрсатмалар берилди. Ҳар бир мурожаат ижросига тегишли муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинди. Қабулда муаммолари ҳал этилган фуқаролар ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Шу куни қабул муносабати билан фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Айниқса, мобил офтальмологик клиника хизмати кўрсатилиши туман фуқаролари учун айни муддао бўлди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE