Бош саҳифа / Жамият / Етакчи қандай сифатларга эга бўлиши керак?

Етакчи қандай сифатларга эга бўлиши керак?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг том маънода ёшлар манфаатини ҳимоя қиладиган, орзу-умидлари, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқара оладиган тизим бўлишида унинг бошланғич ташкилотлари муҳим ўрин тутади.

Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлиги эса бир қатор омилларга, биринчи навбатда етакчиларнинг салоҳиятига боғлиқ. Термиз шаҳридаги “Халқаро ёшлар оромгоҳи”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги етакчилари иштирокида ташкил этилган ўқув-семинар уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Ўқув-семинарнинг дастлабки 3 кунида Денов ҳамда Жарқўрғон, кейинги 3 кунликда Олтинсой ва Шўрчи туманларидаги таълим муассасаларининг 990 нафар ёшлар етакчилари ўзаро тажриба алмашиб, янги ғоя ва режалар билан ўртоқлашишди. “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишда янгича ёндашувлар”, “Бошланғич ташкилот фаолиятини янги босқичга кўтариш”, “Етакчиларда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш” мавзуларидаги маҳорат дарсларида пухта билим ва кўникмалар ҳосил қилишди.

Албатта, иштирокчиларнинг машғулотлар давомида олган билим ва кўникмалари фаолияти мобайнида ёшларни ўз ортидан эргаштириш ва уларнинг таклиф ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашда ёрдам беради.

Наргиза ҚОРАБОЕВА,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
вилоят Кенгаши жамоатчилик
билан алоқалар бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE