Воҳамизнинг ҳар бир гўшасида ўзига хос истеъдодлар бор. Айниқса, сўлим Бойсундан кўплаб ижодкорлар, санъат усталари етишиб чиққан.
Тумандаги 5-умумтаълим мактаб ўқувчиларидан бири Амирхон Нарзиллоев илк устози отасидан ва Усмон Йўлдошевлардан санъат сирларини ўргана бошлади. У таълим олиш билан биргаликда вилоят миқёсида ўтказилаётган санъат мусобақаларида, маданий-маърифий тадбирларда ўзининг дилтортар наволари билан фаол иштирок этиб келаяпти.
Амирхоннинг овозида ўзгача сеҳр бор гўё. У саҳнага чиқиб қўшиқ куйлаганда тингловчи ором олади, кўнгил беихтиёр шодликка тўлади.
У яқинда туман маданият саройида “Шукрона” деб номланган яккахон концертини тақдим этди. Амирхон учун бу ҳам синов, ҳам имконият вазифасини ўтади. Мактабимиз фахри бўлган Амирхоннинг ижодига парвоз тилаймиз.
Д.АМИНОВ,
Бойсун туманидаги 5-мактаб
ўринбосари