Бош саҳифа / Жамият / Эртакдан ўзган имкон

Эртакдан ўзган имкон

Болалигимда эртакларни кўп ўқиганман. Ундаги девлар, учар гилам, очил дастурхон, ойнаи жаҳон каби бадиий тўқималар, ақл бовар қилмас воқеалар ривожи ва қаҳрамонлардан хаёлимиз паришон юрарди.

Бугун улғайдик, ўқидик ва болалигимизда момоларимиздан эшитган, ўқиган, бизни ҳаяжонлантирган ўша бетакрор эртак ва афсоналар ҳақиқатга айланаётгандай, бу кенг оламнинг у бурчидан бу бурчига ўша «учар гилам» лар, яъни самолётлар учаётганлиги, макон, масофа бир қадам бўлиб қолганлигига гувоҳ бўляпмиз. Бунинг бари — илм-фан тараққиёти, инсон ақли мўъжизалари.

Ҳозир уйимиздан чиқмай туриб, бир чойнак аччиқ чойни дамлаб, интернет орқали Америка-ю Хитой ё Кўҳи Қофга сафар қилишимиз мумкин. Ибрат манзилларининг ёрқин алломалари, олимлари китобларини нафақат мутолаа, балки тинглашингиз, аждодларимиз туяларда гоҳ яёв минглаб чақирим масофадан ташиган, қор-у ёмғирда, бўрон-у музда тўнининг бир қаватига беркитган ноёб китоблар билан бир тугмани босиб танишишингиз мумкин. Ҳа, бунда интернет бутун мушкулларингизни осон этади. Тил билсангиз кифоя. Биласизми, интернетдан айримлар фақат фаҳш тарқатадиган, зўрлик ва бузғунчиликни тарғиб этадиган бир восита сифатида фойдаланишга, мурғак ёшларимизнинг онгу тафаккурини заҳарлашга ҳаракат қилишади. Бу аслида ўта билимсизлик ортидан орттирилган манқуртлик белгиси, холос. Аслида интернет бузғунчилик воситаси эмас, унда зиё тарқатиш, масофаларни, вақтни жиловлаш, тараққиётни тезлаштириш имкони бор.

Термиз давлат университети ҳам интернетдаги ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг энг самарали усули деб билади. Яқинда Американинг машҳур бир компанияси билан шартнома имзолади. Унга асосан компания дунёнинг нуфузли илм даргоҳларига университетимиздан йўл очади, дунё илм уммонида сузиш имконини беради. Университет ахборот-ресурс марказига кириб, интернет тармоғидан истаган давлатнинг илм даргоҳлари билан боғланиш мумкин. Хоҳланг, Хитой, хоҳланг, Англия. Олий таълим масканимизда илм-у толиблар учун қанчалик катта имконият яратилганлигини англаяпсизми? Мўъжиза-ку. Фақат сайт, китоблар инглиз тилида. Биздан талаб этиладигани чет тилларини пухта ўзлаштириш, мамлакатимиз ёшларига яратилган имкониятдан унумли фойдаланиш, холос.

Ў. НОРБОЕВ,

ТерДУ педагогика

кафедраси ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan