Бош саҳифа / Жамият / Эрта турмуш – келтирар ташвиш

Эрта турмуш – келтирар ташвиш

Вояга етган йигит-қизларнинг келгусида оила қуриши, уларнинг қандай кўникмага эгали-ги оилага қанчалик тайёрлигини белгилайди.

Шу боис, Термиз давлат университетида эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилиб, унда бўлажак келин-куёвларни оилага тайёрлаш,  соғлом авлодни вояга етказиш, шунингдек оила қуриш масъулиятли вазифа эканлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбатини вилоят бош прокурори ўринбосари Ўктамжон Юсупов очиб берди.

— Икки ёшнинг турмуш қуриши шахсий масалагина бўлиб қолмай, унинг ижтимоий аҳамияти катта, — дейди фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судьяси Дилором Алламуродова. — Инсоннинг келажаги, дунёқараши, одоб-аҳлоқини белгилайдиган тушунчалар оилада шаклланади. Шунинг учун ёшларимиз оила қуришда шошма-шошарликка йўл қўймаслиги, бунга ҳар томонлама тайёр бўлгандан кейингина турмуш қуриши лозим. Негаки, ҳозирги кунда эрта турмуш оқибатида кўплаб оилаларда ногирон фарзандлар дунёга келаяпти. Бу ҳам етмагандек тўйдан кейин ёшлар бир-бирини тушунолмаганлиги сабаб ҳам айрим оилалар бузилиб кетаяпти.

Оила муқаддас қўрғон. У жамиятнинг таянчи бўлиши билан бирга унда келажак авлод вояга етади. Йигит ва қиз турмуш қуришдан олдин қоғозда эмас, амалда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.

Йигит ва қизни оилага ким тайёрлайди? Албатта, ота-она, маҳалла-кўй, яқинлар ва жамият. Кўпни кўрган нуронийларнинг тарбияси, бу каби давра суҳбатлари ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Эрта турмуш қуриш оқибатида келиб чиқадиган муаммоларнинг олдини олиш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда эканлиги суҳбат давомида бот-бот такрорланди. Тадбир сўнгида намо-йиш этилган қайнона ва келин муносабатларини ўзида акс эттирган саҳна кўриниши йиғилганларга манзур бўлди.

Замира САЛИМОВА,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan