Бош саҳифа / Сиёсат / Эркимиз кўзгуси

Эркимиз кўзгуси

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўз тараққиёт йўлини танлади. Давлат бошқаруви тизими ва уларнинг вазифа ҳамда функциялари, мазкур органлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тубдан ўзгарди.

Миллий истиқлол ғоясини ва умумбашарий қадриятларнинг энг яхши жиҳатларини ўзида мужассам этган ҳолда Конституциямиз миллий анъаналаримиз, она тилимиз, халқимизнинг бебаҳо қадриятлари ва маданий меросини тиклашни таъминлади, инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида ҳамда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган 21 та масала, шунингдек суд-ҳуқуқ тизимини изчил ислоҳ қилиш ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришга қаратилган 9 та қонун кўриб чиқилди.

Шулар қаторида, жорий йилнинг 6 апрелда  “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилиндики, бу суд ҳокимиятининг нуфузини янада оширади, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари суд орқали ишончли  ҳимоя қилинишини таъминлашнинг конституциявий кафолатларини кучайтиради.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80, 81, 83, 93, 107, 110, 111-моддаларига тегишли ўзгартишлар ва қўшимча киритилди. Ушбу тузатишларга мувофиқ Олий хўжалик суди ва Олий суд, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иши юритувчи соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органига — Ўзбекистон Олий судига  бирлаштирилди.

Асосий Қонунимизга киритилган яна бир муҳим ўзгартиришларга мувофиқ суд-ҳуқуқ тизимида янги институт — Ўзбекистон Республикаси судьялар Олий кенгаши жорий этилди. судьялар Олий кенгашининг конституциявий мақоми 111-модданинг янги таҳрири билан аниқ мустаҳкамланди. Кенгаш раиси Президентнинг тақдимига биноан Олий Мажлис  Сенати томонидан тайинланиши, судьялар Олий кенгаши аъзолари қонунга мувофиқ давлат раҳбари томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилди.

Конституциянинг 93-моддаси биринчи қисми 14-бандининг янги таҳририга мувофиқ Президент  Ўзбекистон Республикаси судьялар Олий кенгаши тақдимномасига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисини лавозимга тайинлайди ҳамда лавозимидан озод қилади.

Айни пайтда Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари, туманлараро, туман, шаҳар судлари раисларини ҳамда  судьяларини мустақил равишда лавозимга тайинлайди ҳамда озод қилади.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонуни инсонпарварлик ғояларига асосланган демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилади.

М. НОМОЗОВ,
Термиз туманлараро
иқтисодий судининг
судья ёрдамчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan