Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Ерга уруғ тушди

Ерга уруғ тушди

Жарқўрғонлик пахтакорлар мамлакатда биринчи бўлиб чигит экишни бошлашди.

Азалий  анъанага амал қилган туман пахтакорлари чигит экишга киришишди. Бу йил туман деҳқонлари 7,5 минг гектар майдонга ўрта толали ғўзанинг серҳосил ва тезпишар “Султон”, “Бухоро-102” нав- лари уруғини экишади. Мавсумга  пухта ҳозирлик кўрилди. Барча майдонларга пушта олиниб, суғорилди. Экиш сеялкалари ва чопиқ тракторлари сифатли таъмирдан чиқарилди. Баҳорнинг ҳар дақиқасини ғанимат билаётган пахтакорлар тобга келган майдонларга экиш сеялкаларини олиб чиқишди. Тажрибали деҳқонлар Аббос Жўраев, Санжар Каримов, Чори Чўтпўлатов бошлиқ “Қўрғонча Каттақум”, “Бобурбек Миришкори”, “Жарқўр- ғон” фермер хўжаликларининг меҳнаткашлари қисқа фурсатда  чигит экишни якунлаш учун ҳамжиҳатликда ишлашаяпти. Соатқул Бозоров, Жума Тошев, Жуманазар  Жўраев каби механизатор ва сеялкачилар ерга уруғ қадашда бор маҳоратларини ишга солишмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маҳаллий навни ҳам экайлик!

Бугун вилоятимиз деҳқонларининг вақти зиқ. Етиштирилган пахтани йиғиштириб олиш катта ташвиш бўлса, кузги ғалла экиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE