Бош саҳифа / Жамият / Эр йигит жасорати

Эр йигит жасорати

Ўтган йилнинг 11 декабри, соат 16:00 лар чамаси эндигина бир ёшни қаршилаган неварам Сулаймон кўп қаватли уй эшигининг ичкарисида қулфланиб қолди.

Термиз шаҳри 5-кичик даҳа, 2-уй, 5-хонадонда истиқомат қиладиган фарзандларим, келиним бу ҳолатдан қаттиқ қўрқувга тушишди. Она-да, боласига ёрдам сўраб, гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа чопди. Одамларни ёрдамга чақирди, телефон қўнғироғи орқали қутқарувчилар ҳам етиб келишди. Аммо ҳеч бирининг болани қутқаришга нафи тегмади.

Шунда уй ёнидан ўтиб кетаётган ҳарбий хизматчи Отабек Ҳамроев воқеадан хабардор бўлгач, кўтарма нарвон ёрдамида 2-қаватга чиқиб борди ва 3-қаватга осилиб, уй деразасидан ичкарига кирди. Ичкаридан уй эшиги очилди. Она боласини қучоқлаганча деразадан одамларга мамнун қараганда, ҳамма қувончдан қарсак чалиб юборди. Бу Термиз шаҳридаги дарё флоти ҳарбий хизматчиси Отабек Ҳамроевнинг жасурлиги ва довюраклиги, қасамёдига содиқлиги учун чалинган қарсаклар эди. Мен бу ўғлонни тарбия қилган ота-онаси ва хизмат вазифасини ўтаётган дарё флоти раҳбариятига чуқур миннатдорчилигимни билдираман.

Зилола МЕНГНОРОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE