Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Ер унумдорлигини ошириш қўлимизда

Ер унумдорлигини ошириш қўлимизда

Кўп йиллардан буён биогумус фойдаси тўғрисида фикр юритиб келаман. Сир эмас, ерларимиз кўнгилдагидай ҳосил бермай қўйди. Сабаби, юқорида таъкидлаганимдек, ердаги фойдали қуртқумурсқа, фойдали бактериялар қирилиб кетганлиги натижасида ерларимиз заҳарланиб қолганлигидир.

Ерларимизни даволашнинг чораси фақат битта. У ҳам бўлса, Калифорния қизил чувалчангларини кўпайтириб, биогумус ҳосил қилиб, ерларга беришдир.

Бу чувалчанг тўқ қизил рангли, узунлиги 8-10 сантиметр, оғирлиги бир граммга тенг келади. Хона шароитида боқишни оддий усули билан яъни молларнинг чириган гўнги, қушхонадан чиққан чиқиндилар, дарахт япроқлари, ошхона чиқиндилари билан овқатлантирилади. Чувалчанглар  чиқарадиган чиқинди — биогумус дейилади. Биогумус таркибида 38 хил модда борлиги аниқланган. Масалан азот, калий, натрий, борий, мис, кобальт, руҳ, темир, титан, рубидий вермут ва ҳоказолар. 1991 йили мамлакатимизга биринчилар қаторида Ивано Франковский шаҳридан бир миллион дона чувалчанг  олиб келган  эдим. Шундай қилиб ёмғир  қизил чувалчанги ёрдамида биогумус тайёрлаб, ерни қайтадан  тирик жонзотлар билан бойитиб, фойдали қурт-қумурсқалар, бактериялар ёрдамида  ерларимизни даволаяпмиз.

Бу усулни жаҳон тан олган ва ривожланган мамлакатларда Оллоҳ яратган мўъжиза ҳам дейилади. Икки марта шу масала бўйича жаҳон конгресслари анжуманларида қатнашиб, кўп олимлар билан суҳбатлашганман. Жаҳон олимлари чувалчангни тан олганининг  шоҳидиман. Биз гоҳида ернинг соф, табиий озуқаси ҳисобланган тайёр гўнгни тезак қилиб, ёқилғи сифатида фойдаланиб, кулга айлантириб юбораяпмиз! Бу ҳақиқий фожеа эмасми?!

Халқимизга бу ҳақда тушунтирсакда: “Нима қилайлик? Газ йўқ, фермерлар ғўзапоя бермайди, ўтин йўқ, кўмир қиммат” бўлса,  деган жавобни оламиз. Халқнинг эътирози ҳам тўғри. Агар бу масалага бефарқ қаралар экан, охир-оқибат ерларимиз унумсиз бўлиб қолиши тайин. Ҳар бир шахс — тадбиркор, чорвадор ва фермерлар Калифорния қизил чувалчангини кўпайтириб, биогумус ҳосил қилишини тавсия этаман.

Еримиз унумдорлигини ошириш ўз қўлимизда!

Носир ЭРНАЗАРОВ,
биолог-олим, агроном

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan