Бош саҳифа / Спорт / Эпчиллар беллашуви

Эпчиллар беллашуви

Ўтган дам олиш кунлари Жарқўрғон туманидаги Қизилмозор мотосўқмоқларида Меҳнат қаҳрамони Н. Боймуродов хотирасига бағишланган мотокросс бўйича Ўзбекистон биринчилиги ва чемпионати мусобақалари ўтказилди. Қизғин кечган баҳсларда мамлакатимизнинг барча гўшаларидан 115 нафар маҳоратли ва эпчил спортчи қатнашди.

Икки кун давом этган мотокросс беллашувларининг биринчи куни иштирокчилар республика биринчилиги ғолиблиги учун кураш олиб боришди. Сиғими 65 сантиметр куб бўлган моторлилар баҳсида бухоролик Жасурбек Самадов барчадан олдин маррани забт этди. Сиғими 85 сантиметр куб бўлган моторлилар мусобақасида биринчи ўрин жиззахлик Даврон Тўйичевга насиб этди. Сиғими 125 сантиметр куб бўлган моторлилар баҳсида қорақалпоғистонлик Ислом Узакбоевга ҳеч бир рақиби ета олмади.

Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Қорақалпоғис- тон Республикаси вакиллари, иккинчи ўринни Навоий вилояти спортчилари, учинчи ўринни Тошкент шаҳри мотокроссчилари эгаллашди.

Беллашувларнинг даст лабки куни ўзларининг эпчиллиги билан айниқса, томошабинларни хушнуд этган спортчилар иккинчи кун ҳам баҳсларнинг қизиқарли ўтиши учун бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солишди. Томошабинлар ҳам ҳар бир спортчининг ҳаракатини қизғин қўллаб-қувватлаб туришди.  Иккинчи кунги беллашувлар республика чемпионати бўлганлиги боис мотокроссчилар ҳам беллашувга пухта тайёргарлик билан келишганди.

Сиғими 125 сантиметр куб бўлган моторлилар баҳсида Олмалиқ кон-металлургия комбинати вакили Андрей Сазонов, ЧЗ-350 сиғимли моторлилар беллашувида Навоий вилояти спортчиси  Иззат Қобилов, сиғими 500 сантиметр куб бўлган моторлилар мусобақасида Олмалиқ кон-металлургия комбинати спортчиси Андрей Сазоновлар ҳаммадан илгари маррага етдилар. Кажавали мотоциклчилар ёки сиғими 750 сантиметр куб бўлган моторлилар баҳсида Игорь Сычев ва Владислав Вазин жуфтлиги ғолиб бўлишди.

Республика чемпионати умумжамоа баҳсида Тошкент шаҳар вакиллари биринчи, Тошкент вилояти спортчилари иккинчи, Бухоро вилояти мотокроссчилари учинчи ўринни банд этдилар. Ғолиб ва совриндорларга мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши ҳамда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Шахматчилар оромгоҳда тўпланишди

Сариосиё туман ҳокимлиги ва вилоят шахмат федерацияси ташаббуси билан “Сардор Парвин” оромгоҳида анчадан буён анъанавий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan