Бош саҳифа / Жамият / Эпчиллар беллашуви

Эпчиллар беллашуви

Жарқўрғон туманида спортнинг техник ва ҳарбий-амалий тури — “Мотокросс” беллашувлари бўйича вилоят чемпионати ва биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Муросасиз кечган 65, 85, 125, 350, 500 ва 750 см.3 ҳажмли мотоцикллар беллашувларида “Ватанпарвар” ташкилоти туман ўқув спорт техника клублари, Термиз ва Давлат автомобиль мактаблари спортчилари иштирок этди. Мусобақада умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Узун, 2-ўринни Ангор, 3-ўринни Денов тумани мотокроссчилари эгаллашди.

Ғолиблар мотокросс беллашувининг республика босқичида қатнашишади.

О. ГУЛМАТОВ, “Ватанпарвар”
ташкилоти Термиз автомобиль
мактабининг бошлиқ ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan