Бош саҳифа / Жамият / Энг улуғ, энг азиз

Энг улуғ, энг азиз

Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик муборак тўйига барча соҳа ходимлари муносиб меҳнат совғалари билан боришга одатланиб қолишган. Оммавий ахборот воситалари ходимлари, ёш ижодкорларни рағбатлантириш ва уларни муносиб тақдирлаш мақсадида ҳар йили байрам арафасида “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови ўтказилиб келинади. Яқинда ана шу кўрик -танловнинг вилоят босқичи “Матбуот маркази”да тантанали нишонланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Саломов тантанали йиғилишни очиб, танлов ғолиблари ва иштирокчиларни самимий табриклади. Шундан сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими бошланди. “Йилнинг энг яхши ёзувчи ва шоирларининг бадиий асарлари” йўналишида Жарқўрғон туманидаги 18-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Лобар Бердиева, Музработ туманидаги 7-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Шаҳрибону Турсунова, Шўрчи туманидаги 34-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Маржона Алимардоновалар ғолиб, деб топилди. “Йилнинг энг яхши босма ОАВ ходимлари мақолалари” йўналишида Олтинсой туман “Халқ ва ҳаёт” газетаси муҳаррири Н.Темиров, “Термиз оқшоми” газетаси муҳаррири А.Саидмаликов, Музработ туман “Музработ” газетаси муҳаррири А.Йўлдошевлар тақдирландилар.

“Йилнинг энг яхши телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” бўйича вилоят “Янги аср” радиоси бош муҳаррири С.Тўраев, “Ёшлар” телеканалининг вилоят мухбири М. Менглиқулова, “Янги аср” радиоси мухбири С.Алиевалар ғолиб ва совриндор бўлишди. “Йилнинг энг яхши тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” йўналишида мукофотлар “Сурхон тонги” газетаси фото мухбири И.Амирқулов, дизайнер ҳамда мўйқалам соҳиблари М. Ҳамидбоева, А.Эрмўминовларга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга фахрий ёрлиқ ҳамда мукофотларни Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари М.Олломуродов, Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси М.Абдураҳмонов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Саломов, Ўзбекистон бадиий академияси вилоят бўлими раҳбари Р.Норбоевлар тантанали суратда топширдилар.

Тадбир сўнггида ижодкорларга концерт дастури намойиш этилди. Айтиш лозимки, бу танлов миллий матбуотимизга, унинг захматли ижодкорларига бўлган эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan