Бош саҳифа / Жамият / Энг олий неъмат

Энг олий неъмат

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Юрт тинчлиги, Ватан равнақи – олий неъмат” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, вилоят “Нуроний” жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, миллий маданият марказлари вакиллари, олий ўқув юртлари талабалари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалар қўмитаси масъул ходими Ф. Беков сўзга чиқиб, миллатлараро тотувлик ва халқ бирдамлиги тараққиётнинг бош мезони эканлигини таъкидлади.

Маърузалардан сўнг, миллий маданият марказларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва улар ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Шундан сўнг воҳанинг истеъдодли ёшлари иштирокида гала концерт тақдим этилди.

Бу ерда ташкил этилган кўргазма семинарга ташриф буюрган меҳмонлар эътиборини тортди. Унда миллий маданият марказлари фаолияти ва қадриятларини тараннум этувчи экспонатлар ўрин олган.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE