Бош саҳифа / Жамият / Энг ноёб топилма

Энг ноёб топилма

Термиз археология музейида 101 минг 500 та турли даврларга оид экспонатлар мавжуд бўлиб, шулардан 27 таси асосан Кушон даврига оид нумизматик тангалар ҳисобланади. Бу эса Кушон подшолиги ҳукмронлиги даврида такрорланмас санъат намуналарига ва қурилиш услубига эга Бақтрия бадиий мактаби шаклланганини кўрсатади. Шу муносабат билан музейда янги очилган “Кушон маданияти дурдоналари” кўргазмалар залида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар Холчаён, Далварзинтепа, Айритом, эски Термиз ва унинг атрофидаги ёдгорликлардан топилган ҳайкалтарошлик, деворий ранг тасвир, тоштарошлик ва заргарлик буюмлари билан яқиндан танишдилар.

— Экспедициямиз 1994 йилдан буён Сурхон воҳасида илмий изланиш ишларини олиб боради, — дейди Ўзбек-Франция археологик экс педицияси раҳбари Сеголен Депонтбрианд. — Эски Термиз жуда узоқ тарихга гувоҳ манзил ҳисобланади. Ҳайратланарлиси, Чингизтепа ёдгорлигидан топилган милодий I-II асрларга оид “Бодхисатва ва гул кўтарган аёл” ҳайкали жаҳонда илк тилла суви билан безалган энг ноёб топилмадир.

Маҳмуд Али

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan