Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ёшларни китобхонликка янада кенгроқ жалб этиш, мутолаа маданиятини юксалтириш, мактаб кутубхоналари фондини бойитиш каби хайрли ишлар мамлакатимизда кенг қулоч ёймоқда.

Ана шу ташаббусга қўшилган минглаб раҳбар ходимлар ўзлари ўқиган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишмоқда.
Яқинда Термиз туманидаги 5-мактабга Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фахриддин Давруков ҳамда туризмни ривожлантириш вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Абдисалом Хўжақуловлар ташриф буюришиб, у ердаги таълим-тарбия жараёни билан яқиндан танишишди. Шундан сўнг, мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда мактаб маъмурияти эзгулик йўлидаги ишлари учун меҳмонларга ўз миннаддорчилигини билдирди.
Боғдагул РАХАМҚУЛОВА,
Термиз туманидаги 5-мактаб кутубхоначиси