Бош саҳифа / Адабиёт / Энг яхши туҳфа

Энг яхши туҳфа

Халқимиз азал-азалдан илм-маърифатга интилган, китоб ўқишга қаттиқ муҳаббат қўйган.

Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ташаббуслари билан таълим муассасаларига китоб ҳадя қилишдек хайрли иш давом этмоқда. Яқиндагина Шеробод туманидаги 33-сонли ўрта таълим мактабининг собиқ ўқувчиси, вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиқ ўринбосари Аброржон Ҳайдаров мактабга ташриф буюрди. У она мактаби бағрига олам-олам китоблар билан олам-олам қувонч олиб келгандек бўлди. Мактабнинг кутубхона фонди 60 дан ортиқ бадиий ва илмий адабиётлар билан бойиди.

А. Ҳайдаров ва ўқувчилар билан давра суҳбати ташкил этилди.

– Китоб ўқишнинг фойдаси кўп, баракаси беҳисоб, дейди собиқ ўқувчи А. Ҳайдаров. Китоб билан дўст тутининг ва китоб мутолаасини ҳеч ҳам канда қилманг! Чунки, китоб барча муваффақиятлар ва саодат калитидир. Мутолаа нафақат дунёқарашингизни кенгайтиради, балки олам-олам таассуротлар олишингизга кўмак беради.

Мактаб жамоаси ва ўқувчилар Аброржон Ҳайдаровга миннатдорчилик билдириб, ишларига омад тилашди.

Феруза ПАРДАЕВА,
бошланғич синф ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE