Мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларининг инновацион фаолияти мудом қўллаб-қувватланмоқда.

Уларнинг илғор педагогик тажрибаларини оммалаштириш, тизимдаги ижодкор ва иқтидорли педагогларни рағбатлантириш мақсадида Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси М. Қобулова очиб берди.
Танлов якунида энг яхши иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. М. Муҳамедова, А. Яфарова, Ж. Ачилдиевлар номинациялар бўйича I даражали диплом билан танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Сайёра АЛЛАЕВА