Бош саҳифа / Спорт / Энг яхши спортчи оила

Энг яхши спортчи оила

Болаларни спортга ошно қилиш учун энг яхши восита бу ота-она намунасидир. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилоят бўлинмаси ҳам ана шу ақидага амал қилган ҳолда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини синовдан ўтказди.

Ҳар бир жамоа ота-она ва 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган икки нафар фарзанди таркибида шакллантирилди. Оилавий жамоалар спортнинг югуриш, акробатика ва нишонга отиш, арқон тортиш, арғамчида сакраш каби турлари бўйича беллашишди.

— Ҳар бир жамоа бир хил кийим билан таъминланган бўлса-да, алоҳида шиор ва ном билан иштирок этди, — дейди подполковник Фахриддин Усмонхўжаев. — Муросасиз кечган баҳсларда ким чаққон она, эпчил қиз, чаққон ота ва эпчил ўғил эканлигини аниқлаш бир оз қийин кечди. Аммо беллашув ниҳоясида ғолиб жамоа ўзини намоён этди. Энг муҳими, ушбу мусобақа ёшларни спортга ошно қилишга ундаб қолмай, ҳарбий хизматчилар оилалари ўртасида ҳам дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлади.

Натижаларга кўра, биринчи ўрин Шуҳрат Шарипов ва Нигина Шарипова оилавий жамоасига, иккинчи ва учинчи ўринлар Нурали Бўтаёров ва Холида Бўтаёрова, Мирсалим Жумаев ҳамда Зуҳра Жумаеваларнинг оилаларига насиб этди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Энди улар “Энг яхши спортчи оила” мусобақасининг навбатдаги босқичида иштирок этади.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Истеъдод жилоси

Доно халқимиз ёш ниҳолнинг тақдири, унинг боғ бўлиб етишиши, заҳматкаш ва тажрибали боғбоннинг парваришига боғлиқ, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan