Қадим Сурхон воҳасининг бой маданий мероси тарихини ёритишда эса Термиз археология музейи ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Яқинда музейлар фаолиятини ривожлантириш, маданий меросимизни авайлаб асраш, жаҳон миқёсида тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлод олдида фахр-ифтихор туйғуларини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида “18 май – Халқаро музейлар куни” доирасида Ўзбекистон давлат консерваториясида “Музей – халқ тарихининг кўзгуси” республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Термиз археология музейининг Тошкент шаҳрида намойиш этган “Қадимги маданият дурдонлари: Термиз археология музейи хазинасидан” номли кўргазмаси “Йилнинг энг яхши кўргазмаси” дея эътироф этилди. Ва ушбу номинация билан бизнинг музейимиз маъмурияти тақдирланди.
Умид ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Термиз археология
музейи директори