Бош саҳифа / Сиёсат / Энг инсонпарвар жамият

Энг инсонпарвар жамият

Мустақил Ўзбекистон Республикаси 1992 йил март ойида БМТ аъзолигига қабул қилингач, шу кундан бошлаб халқаро ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Ратификация қилина бошланди. Жумладан 1993 йил 10 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1949 йил 12 августдаги Женева Конвенцияси ва унга қўшимча протоколларни ратификация қилди.

 Маълумки, тўртта Женева Конвенцияси халқаро шартномалар бўлиб, амалда уларнинг деярли барчасини давлатлар ратификация қилганлар ёки унга қўшилганлар.

Барча Женева Конвенцияси учун умумий бўлган 3-модда халқаро ҳаракатларда бўлмаган қуролли можароларда жабрланганлар учун зарурий ҳимоя минимумини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2004 йил 29-апрелда “Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой эмблемаларидан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган бўлиб, Ўзбекистонда Қизил Ярим Ой жамияти эмблемаларидан фойдаланиш тартиби белгиланган.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти 1925 йил 14 ноябрда ташкил этилган, гуманитар ташкилотдир. У инсонпарварлик йўналишида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти 1995 йил 24 августда Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари федерацияси аъзолигига қабул қилинган.

Президентнинг 1992 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти тўғрисида”ги 411-сонли фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 октябрдаги 458-сонли “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Жамиятнинг вилоят ташкилоти, унинг шаҳар, туман бўлинмалари томонидан Женева Конвенцияси мазмун-моҳиятини тушунтириш, тарғибот қилиш бўйича давлат органлари ҳамкорлигида тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Дўстмурод НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Фахрий фуқаролик шарафи

Мен матбуот нашрларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги “Фахрий фуқаро” мақомини бериш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE