Энг ибратли келин ким?

0
28

Ангор туман маданият уйида “Аёл ва шодлик” маркази ташаббуси билан “Энг ибратли келин” танлови бўлиб ўтди.

Унда тумандаги тўртта маҳалладан иштирок этган келинлар ўз оилаларини таништириш, оила мустаҳкамлиги — юрт таянчи ҳамда соғлом турмуш тарзи каби шартларда беллашдилар. Иштирокчилар ўзлари тайёрлаб келган саҳна кўринишларида оиладаги қайнона-келин муаммолари, қудалар ўртасидаги келишмовчиликлар, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳамда никоҳгача бўлган даврда тиббий кўрикдан ўтиш зарурлигини акс эттиришди. Уларнинг оилада қанчалик саришталигию, фарзанд тарбиясида, катталарга бўлган ҳурмат эътибори қай даражадалигини ҳакамлар ҳайъати савол-жавоблар асосида синовдан ўтказишди.

Тадбирда сўзга чиққан Ангор туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Ражабова нафақат иштирокчилар, балки тумандаги ҳар бир келин энг ибратли келин бўлиши лозимлигини таъкидлаб, беллашувчиларга омад тилади.

— Маҳаллада истиқомат қилаётган барча ёш келинлар учун ўрнак бўлмоқда, — дейди “Қорасув” маҳалласи-дан Зарнигор Абдура-имова.

— Қайнонам худди онамдек менга меҳр кўрсатади. Оилада билмаган нарсаларимни доим у кишидан ўрганаман. Танловларда иштирок этишимга кўмаклашадилар. Ҳамма оилада ҳам қийинчиликлар бўлади, фақат ҳаммасига сабр қилиш лозим деб ҳисоблайман.

Тадбир якунида “Кайран” маҳалласидан иштирок этган Лола Умбарова “Энг ибратли келин”, “Қорасув” маҳалласидан Зарнигор Абдураимова “Саховатли оила”, “Гиламбоп” маҳалласидан Малика Йўлдошева “Файзли оила” ҳамда “Ўзбекистон”маҳалласидан Муҳайё Шоймуродова “Аҳил оила” номинациялари бўйича ғолиб деб топилиб, ташаккурнома ҳамда эсдалик сов ғалари билан тақдирланди.

Адолат МЎМИНОВА

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг