Бош саҳифа / Жамият / Энг фаол аёл

Энг фаол аёл

Термиз шаҳридаги “Оила” маркази мажлислар залида ЎзХДПнинг вилоят Кенгаши томонидан “ЎзХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда ЎзХДП марказий Кенгаши вакили, вилоят, шаҳар ва туман партия кенгашлари масъуллари, депутатлар, йирик БПТ раислари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси Мавжуда Ғаниевна очиб, бугунги жамиятда хотин-қизлар етакчи куч сифатида меҳнат қилишаётганлиги, аёлларни эъзозлаш, қадр-қимматини жойига қўйиш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳақида тўхталиб ўтди. ЎзХДП марказий Кенгаши бўлим бошлиғи Акмал Турсунбоев кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, жамият ҳаётидаги ролини ошириш, инновацион ғоя ва таклифларини рўёбга чиқариш, уларнинг ижодий салоҳияти ҳамда иқтидорларини муносиб рағбатлантириш, алоҳида фаоллик кўрсатган танлов иштирокчиларини партиянинг кадрлар захирасига киритиши тўғрисида тўхталди.

 Шундан сўнг, вилоят босқичига етиб келган 14 нафар хотин-қиз 3 та шартбўйичабеллашдилар.

Кўрик-танлов якунига кўра, Музработ туманидаги 47-мактаб ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси Наврўзахон Алмарданова 3-, Термиз шаҳридаги 4-мактабнинг она-тили фани ўқитувчиси Гулбаҳор Одинаева 2-, Жарқўрғон туманидаги 10-“Нафосат” МТМ мудираси Холида Холназарова 1-ўринни эгаллаб, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ғолиблар танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

Ф.БАЛТАЕВА,
ЎзХДП вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE