Бош саҳифа / Жамият / Энг чекка маҳалладаги учрашув

Энг чекка маҳалладаги учрашув

Сурхон воҳасининг энг чекка ҳудуди — Музработ туманидаги “Чегарачи” маҳалласи аҳолиси билан вилоят ҳокими Тўра Боболов самимий суҳбатлашди.

Бу маҳалла Туркманистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган бўлиб, 400 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.

 Очиқ мулоқот давомида қишлоқ одамлари соғлиқни сақлаш, таълим, электр энергияси, газ, ичимлик суви ҳамда бошқа соҳалардаги камчилик ва муаммолар хусусида сўзладилар. Вилоят ҳокими маҳалладаги таъмирталаб 29-мактабдаги шарт-шароит билан атрофлича танишди.

Эндиликда ноқулай шароитда яшайдиган қишлоқ одамларининг муаммоларини бартараф этиш учун бу ерга тегишли вилоят ташкилотлари мутасаддилари жалб қилинган. Қисқа вақтда “Чегарачи” маҳалласи аҳолисига кўнгилдагидек турмуш шароити яратиб берилади.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE