Бош саҳифа / Жамият / Энди нотариус – хонадонларда

Энди нотариус – хонадонларда

Аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш фаолиятининг сифати ва қонунийлигини таъминлаш бугунги куннинг муҳим масалаларидан биридир. Айримлар нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш учун нотариал идорага касаллиги, яшаш жойи нотариал идорадан узоқ масофада жойлашганлиги ёки кексалиги сабабли нотариал идорага кела олмайдилар.

 Шу боис, фуқароларнинг мурожаатига асосан нотариал ҳаракатларни сайёр тартибда амалга ошириш ҳам йўлга қўйилмоқда. Бунинг учун адлия вазирлиги томонидан ҳам нотариал ҳаракат ва мулоқотларнинг сифат даражасига жиддий эътибор қаратиш, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида нотариал идорадан узоқ масофада жойлашган чекка ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг хонадонларига ва маҳалла фуқаролар йиғинларига бориб, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш чоралари кўрилаяпти.

Шундан келиб чиққан ҳолда, адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармасининг кўрсатмасига биноан Денов тумани 4-сон давлат нотариал идораси томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва хонадонларда кенг кўламдаги тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Бунда асосий эътибор юртдошларимизнинг дарду ташвишларини, ишончсизлик оқибатида бировга айтолмаётган ва ўзини қийнаб келаётган ҳуқуқий муаммоларини эшитиш, шу орқали уларнинг давлатга, хусусан, адлия органларига бўлган ишончини оқлаш ва фуқароларни рози қилишга қаратилмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида фуқароларнинг хоҳиш-истакларига кўра, айрим нотариал ҳаракатлар маҳалла фуқаролар йиғини биноларида ёки хонадонларнинг ўзида расмийлаштирилмоқда.

Мисол учун, Денов туманидаги “Сурхон” маҳалласида яшовчи фуқароларнинг мурожаатларига асосан, маҳаллада истиқомат қилувчи 104 нафар кекса ёшдаги фуқаронинг имзо намуналарини шаҳодатлаш билан боғлиқ нотариал ҳаракатлар сайёр тартибда расмийлаштирилди.

Албатта, нотариус вакилларининг халқ олдига бориши, уларнинг муаммоларига ечим излаб, ҳуқуқий жиҳатдан кўмаклашиши қувонарли ҳолдир. Бу нафақат туман марказидан узоқда яшовчиларга енгиллик туғдиради, балки нотариус вакилларининг ҳужжат расмийлаштирувига доир ўзгаришлар ва янгилилклардан хабардор қилиши одамларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошишига ҳам хизмат қилади.

Абдумалик МИРЗАЕВ,
Денов тумани 4-давлат нотариал
идораси катта нотариуси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE