Бош саҳифа / Жамият / Энди нафақачига ҳар ойда компенсация тўланади

Энди нафақачига ҳар ойда компенсация тўланади

Давлатимиз томонидан халқимизнинг фаровонлиги, унинг турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида бир қатор қарорлар қабул қилиниб, ижроси таъминлан- моқда. Жорий йил 13 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 731-сонли қарори тасдиқланди.

Ушбу қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 октябрдан бошлаб ёшга доир, ногиронлиги бўйича боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болалигидан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, ногиронлиги бўлган 16 ёшгача болаларга нафақа, шунингдек, ёшга доир пенсиянинг белгиланган миқдоридан кам пенсия ва нафақа бўйича ҳар бир нафақа олувчига;

— бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа олувчи ҳар бир оила, ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилага ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши белгиланган.

Қарор ижроси юзасидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Термиз шаҳар бўлимида олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг октябрь ойида қарорда қайд этилган тоифадаги пенсия ва нафақа олувчи 3946 нафар фуқаронинг пенсия ва нафақаларига компенсация пуллари ҳисобланиб, тўлов қайдномалари тузилди. Талаб қилинган маблағлар молиялаштирилиб, фуқароларга етказиб бериш учун шаҳардаги тижорат банкларига тақдим қилинди.

Юқоридаги қарор талабларига мос тушадиган фуқароларнинг барчасига компенсация тўловлари бирданига ҳисобланиб, компенсация пуллари фуқароларга ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш бўйича жойларда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Ботир САФАРБУВАЕВ,
бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Термиз шаҳар
бўлими бошлиғи ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE