Бош саҳифа / Жамият / “Энди инспектор ёрдамчисиман”

“Энди инспектор ёрдамчисиман”

Сурхондарё вилоятида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўтказилаётган оммавий сайёр қабулда Ички ишлар вазири ўринбосари ҳамда мутасадди раҳбарлар ҳам фуқароларнинг мурожаатларини тинглаб, уларга ечим топишда яқиндан кўмаклашишаётир.

  • Бир неча йилдан бери ички ишлар тизимида хизмат қилиш ниятида юргандим, — дейди Одилбек Ҳакимов. — Термиз шаҳрида ташкил этилган оммавий сайёр қабулни эшитиб, келдим ва Ички ишлар вазири ўринбосарига учрашиб, муддаоимни айтдим. У киши билан суҳбатимиз анча самимий кечди. Қувонарлиси, шу ернинг ўзида ҳужжатларимни кўриб чиқишгач, мен профилактика инспектори ёрдамчиси этиб ишга қабул қилиндим. Кўп йиллик орзуим ушалди. Энди бу ишончни оқлаш учун кўпроқ меҳнат қилишга тиришаман.

1992 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб фуқаролиги бўлмаган Жамила Абдуллаева бундан бир оз муддат аввал “Ўзбекистон Республикаси фуқароси” деган, шарафли номга сазовор бўлганди. Куни кеча унинг фарзандига ҳам худди шундай ID карта берилди. Бунинг учун Ж.Абдуллаева ўз миннатдорчилигини билдирди.

Республика Ички ишлар вазири ўринбосари иштирокида Термиз шаҳридаги Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган ўғил-қизларнинг 4 нафарига ҳам ID карталар берилди. Ўз навбатида, бу ўсмир ёшлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиш катта шараф эканлиги, ушбу ҳужжат фуқароларнинг ўз Ватани, халқи тақдирига дахлдорлигининг ўзига хос ифодаси эканлигини севинч билан эътироф этишди.

Биргина Термиз шаҳридаги “Ёшлар марказида” шаҳар аҳолисидан ташқари,  Термиз, Ангор, Музработ туманлари аҳолиси учун ҳам ташкил этилган оммавий қабулда  Ички ишлар вазири ўринбосарига 33 та масала бўйича мурожаат қилинди. Уларнинг 3 таси жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этилган 30 тасининг кўриб чиқилиши назоратга олинди. Қабул давомида вилоят аҳолиси учун долзарб бўлган муаммолар ҳам назардан четда қолмади. Улар обдон ўрганилиб, республика даражасида ҳал этиладиган масалаларга ечим топиш учун таклифлар тайёрланди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Hujjatimni bering, akajon

Katta bogʻ. Rang-barang gullar… Bulbullar ovozi sirli navo kabi. Quyosh qizarib, ufqqa bosh qoʻymoq ilinjida …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan