Бош саҳифа / Жамият / Энди эскича ишлаб бўлмайди

Энди эскича ишлаб бўлмайди

Қисқа вақт ичида мамлакатимиз бошқарув усулида кескин бурилиш бўлди, десам муболаға бўлмайди. Бу баландпарвоз гаплар эмас. Халқимиз манфаати, давлатимиз салоҳияти йўлидаги улкан ўзгаришлар, ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш тарзига эга бўлиши ва ҳуқуқий ҳимояси кафолатланганлиги, нурафшон кунларимизга бўлган ишончини янада оширди.

Барча соҳаларда кечаётган амалий ислоҳотларни ривожланган давлатларнинг халқаро экспертлари эътироф этаётганидан фахрланиб кетасан, киши. Ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса раҳбари, аввало, халқимизни рози қилишдек, фаол фуқаролик жамияти барпо этишдек, мақсадни амалга оширишда давлатимиз раҳбарига камарбаста бўлмоқдалар. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳам вилоят ҳокимининг бу борадаги ташаббуси ва чора-тадбирларида фаоллик кўрсатишмоқда. Биргина бирлашманинг юридик бўлими ходимлари томонидан 2017 йилда  аҳолидан меҳнат муҳофазаси, ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқий ҳимояси каби масалалар юзасидан келиб тушган 1031 ариза, шикоят қаноатлантирилди ва тегишлича ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Тўғри, бугунги кунда сохта ҳисоботлар орқасидан қувиш фидойи раҳбарнинг иши эмас, аслида аҳолининг ичига кириб, амалий ишлари билан элга хизмат қилиш, оғирини енгил қилиш уларнинг бурчи бўлмоғи керак.

Шу боис бирлашма юридик бўлими ходимлари воҳамиздаги барча муассасаларга амалий ёрдам кўрсатиб, мунтазам равишда меҳнат қонунчилигига оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятнинг кафолатлари тўғрисида”ги ва “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги каби  қонунларнинг мазмун-моҳияти ва уларни амалда қўллаш усуллари бўйича давра суҳбатлари олиб бормоқда. Мақсадимиз аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда яқиндан ёрдам кўрсатишдир.

Халқ дарди билан яшаш бахт. Бу кўпчиликнинг ҳаётий шиорига айланган. Зеро, ана шундай интилиш, куюнчаклик мамлакат тараққиётини, ривожланиш асосини ташкил этади. Сабаби, энди эскича ишлаб, эскича фикрлаб бўлмаслигини, ҳақиқатдан ҳам мамлакат келажаги йўлидаги муҳим ислоҳотлар жараёнида мудраб юрган, халқни сарсон-саргардон қилган раҳбарларнинг ҳузури ортда қолганлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда…

Зариф ХОЛОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE